С 9 июня открыты все розничные магазины - на Проспекте Мира и Третьяковской (Новокузнецкой).
Также сообщаем, что для вас работает новый пункт выдачи заказов - на Алексеевской (Годовикова 2). Читать подробнее

Я понял, спасибо

+7 (977) 667-13-26
WhatsApp, с 10 до 19:00
Каталог товаров
Новости
Баракат открыл розничные магазины
25.06.2017 Баракат открыл розничные магазины
С 9 июня открыты все розничные магазины - на Проспекте Мира, Третьяковской (Новокузнецкой) и на Годовикова 2
25.06.2017 С праздником Ураза Байрам (Ид аль-Фитр)!
Братья и сестры! Поздравляем вас с праздником Ураза байрам (Ид аль-Фитр)!
Баракат открыл бутик одежды
Баракат модернизировал концепцию своего магазина и открыл бутик одежды. Новое пространство расположено на территории магазина у Исторической мечети в Москве.
Коллекции
Muslim Sisters secret
Muslim Sisters secret
Muslim Sisters secret - новый бренд на рынке халяль-косметики
Золотая коллекция «Рамадан»
Золотая коллекция «Рамадан»
Лучшие подарки на Рамадан и восточные сладости к вашему столу
Блог
Эпимедиумная паста Themra - как и для чего принимать
Эпимедиумная паста Themra - как и для чего принимать
Зачем и для чего принимать эпимедиумную пасту Themra? В чем польза и какого эффекта можно достичь при регулярном употреблении?
Сеннол: польза, вред и как принимать
Сеннол: польза, вред и как принимать
Если вы хотите очистить свой кишечник, откройте для себя Сеннол
Хиджама: всё что необходимо знать об этой процедуре
Хиджама: всё что необходимо знать об этой процедуре
Что такое хиджама и почему эта процедура набирает популярность? Подробно рассказываем о всех нюансах этой процедуры!
Халол очик-ойдиндир харом очик-ойдиндир
Hilol-Nashr
Артикул: 978-9943-4448-5-0h
Описание товара:
Книга Халол очик-ойдиндир харом очик-ойдиндир, Шайх Мухамма Содик, мяг.пер., 166 с., HILOL,узб.яз.
Характеристики:
Артикул
978-9943-4448-5-0h
Производитель
Страна производства
Узбекистан
Объём (страниц)
166
Язык издания
Обложка
мягкая
Описание товара

исмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:

«Жоҳилият аҳли баъзи нарсаларни ер эдилар. Баъзи нарсаларни эса ифлос санаб, тарк қилар эдилар. Бас, Аллоҳ Ўз Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди, Ўз Китобини нозил қилди. Ҳалолини ҳалол қилди, ҳаромини ҳаром қилди. У Зот нимани ҳалол қилса, ўша ҳалолдир. Нимани ҳаром қилса, ўша ҳаромдир. Нимадан сукут қилса, ўша афвдир», деди ва «Менга қилинган ваҳийда таомланувчи учун у таомланадиган нарсада ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Ўлимтик, ёки оқизилган қон, ёки тўнғиз гўшти – чунки у ифлосдир – ёхуд фисқ ила Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган бўлса, мустасно», деб айт…»ни тиловат қилди» (Анъом сураси, 145-оят).

Ушбу иккисини Термизий, Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким саҳиҳ, деган.

Улкан саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Исломдан олдинги жоҳилият жамиятида ҳалол-ҳаром масаласи қандай бўлганлигини, Ислом келганидан кейин бу масала қандай ўзгарганини баён қилиб бермоқдалар.

«Жоҳилият аҳли баъзи нарсаларни ер эдилар. Баъзи нарсаларни эса ифлос санаб, тарк қилар эдилар».

Жоҳилият ўз номи билан жоҳилият, тасарруфотларининг барчасини жоҳиллик билан қилади. Жумладан, еб-ичадиган нарсаларини ҳам.

Жоҳилият аҳли Аллоҳ таолонинг таълимотлари асосида яшаш бахтидан маҳрум бўлган бадбахтлардир. Улар ўзларича тахмин билан «Бу нарсаларни еса бўлаверса керак», деб баъзи нарсаларни ейдилар, баъзиларини емайдилар. Шунингдек, баъзи нарсаларни бугун емасалар, эртага еяверишлари ҳеч гап эмас.

Ёки ҳозирги жоҳилиятдагиларга ўхшаб, нима дуч келса, фарқига бормай, ямлаб ютаверишлари ҳам мумкин. Чунки Аллоҳ таолонинг таълимоти билан иш кўрмаган одам хаёлига нима келса, шуни қилади.

Исломдан аввалги араб жоҳилиятида ҳам шу ҳолат ҳукм сурган экан. Улар баъзи нарсаларни ер эканлар, баъзи нарсаларни эса ифлос санаб, емас эканлар.

«Бас, Аллоҳ Ўз Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг елкаларига Аллоҳ таоло томонидан юклатилган масъулият инсониятни жоҳилият зулматидан Ислом нурига олиб чиқиш эди.

Жумладан, ҳалол-ҳаром масаласида ҳам у зот алайҳиссалом инсонларни жоҳилиятнинг зулматли, тахминий, асоссиз ҳукмларидан Исломнинг ёрқин, нурли, фойдали ҳукмларига олиб чиқдилар.

Бу маънода ҳадиси шарифлар жуда ҳам кўп келган. Бир луқма ҳаром таом еган одамнинг неча кунлаб дуоси қабул бўлмаслиги таъкидланган.

Мусулмон инсон ҳаром йўл билан мол-дунё касб қилишдан худди чўчқанинг гўштини ейишдан ҳазар қилгандек ҳазар қилиши керак. Ҳаром йўл билан мол-дунё топган одам икки дунёда шарманда бўлади. Бу дунёда азоб-уқубат, турли бало-офатларга йўлиқади, у дунёда эса жаҳаннам ичида туриб, қорнига таом ўрнига олов ейди.

«У Зот нимани ҳалол қилса, ўша ҳалолдир. Нимани ҳаром қилса, ўша ҳаромдир. Нимадан сукут қилса, ўша афвдир».

Яъни Аллоҳ таоло нимани ҳалол қилса, ўша нарса ҳалол бўлади. Бошқа нарса ҳалол бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек, Аллоҳ таоло нимани ҳаром қилса, ўша нарса ҳаром бўлади. Бошқа нарса ҳаром бўлиши мумкин эмас.

Аллоҳ таоло нима ҳақида сукут қилса, у афвдир, ҳалол ҳисобланади.

Сўнгра ҳазрати ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўз гапларининг далили сифатида қуйидаги ояти каримани тиловат қилдилар:

«Менга қилинган ваҳийда таомланувчи учун у таомланадиган нарсада ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Ўлимтик, ёки оқизилган қон, ёки тўнғиз гўшти – чунки у ифлосдир – ёхуд фисқ ила Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган бўлса, мустасно», деб айт…» (Анъом сураси, 145-оят).

Ушбу ояти каримада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб бўлмоқда. Аллоҳ таоло у зотга Ўзи яратган экинлар ва чорваларни ҳаром қилишга журъат этганларга ушбу ҳақиқатларни айтишни топширмоқда:

«Менга қилинган ваҳийда таомланувчи учун у таомланадиган нарсада ҳаром қилинган нарсани топмаяпман».

Яъни «Сиз ҳаром деб атаган нарсаларнинг бирортасини ҳам Аллоҳ ҳаром қилгани йўқ. Бу нарсаларни сиз ўзингизча ҳаром деб юрибсиз. Аллоҳ таоло менга ваҳий юбориб, нима ҳалолу нима ҳаром эканини баён қилди. Менга ваҳий орқали билдирилган илоҳий баёнда истеъмолчи учун ҳаром қилинган нарса йўқ».

«Ўлимтик, ёки оқизилган қон, ёки тўнғиз гўшти – чунки у ифлосдир…»

Бу нарсалар бошқа оятларда ҳам батафсил баён қилинган. Ўзи ўлиб қолган ҳайвоннинг гўшти ниҳоятда зарарли бўлгани учун Аллоҳ таоло уни ҳаром қилган.

Шунингдек, ҳар қандай ҳайвондан оқизилган қон ҳам зарарли бўлиб, ҳаромдир.

Тўнғиз гўшти ҳам шу маънода ҳаром қилинган.

«…ёхуд фисқ ила Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган бўлса, мустасно».

Яъни ҳайвон Аллоҳдан ўзганинг номи билан сўйилса, фисқ – дин чегарасидан чиқиш бўлади, сўйилган гўшт ҳаром ҳисобланади. Шундай қилиб, ҳаром аниқ бўлди. Аллоҳнинг амрига юраман, деган банда мазкур нарсаларни зинҳор ва зинҳор истеъмол қилмаслиги керак.

Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:

  1. Жоҳилият аҳли ўзларича баъзи нарсаларни еб, баъзи нарсаларни ифлос санаб, емай, тарк қилиб юрганлари.
  2. Исломда Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳалол-ҳаромни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни юбориш ва Қуръони Каримни нозил қилиш орқали йўлга қўйганлиги.
  3. Аллоҳ таоло нимани ҳалол қилса, ўша нарса ҳалол эканлиги.
  4. Аллоҳ таоло нимани ҳаром қилса, ўша нарса ҳаром эканлиги.
  5. Аллоҳ таоло сукут қилган нарса афв, ҳалол эканлиги.
  6. Айтилган фикрни қўллаш учун оятдан далил келтириш.
  7. Ўлимтик ҳаром эканлиги.
  8. Оқизилган қон ҳаром эканлиги.
  9. Тўнғиз гўшти ҳаром эканлиги.
  10. Аллоҳ таолонинг исми айтилмай сўйилган ҳайвонлар ҳаром экани.

Энди эса Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолимизда ушбу рисоланинг асосий мавзуси бўлган ҳадисни ўрганишга киришамиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Ҳалол очиқ-ойдиндир. ҳаром очиқ-ойдиндир. китобидан)

Характеристики:
Основные характеристики
Артикул 978-9943-4448-5-0h
Производитель Hilol-Nashr
Страна производства Узбекистан
Объём (страниц) 166
Язык издания Узбекский
Обложка мягкая
Похожие товары (8)
Товар добавлен в корзину
Итого:
Купить в один клик
Заполните данные для заказа
Запросить стоимость товара
Заполните данные для запроса цены
Запросить цену Запросить цену