Каталог товаров
 Тасаввуф ҳақида тасаввур
Hilol-Nashr
Артикул: 978-9943-4633-1-8
Характеристики:
Страна
Узбекистан
Автор(ы)
Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф
Язык
Узбекский
Жанр
Правоведение/фикх
Обложка
Твердый переплет
Страниц
243
Дата первичного издания
2004
Вес
0.35 кг
Длина/Высота/Глубина
13.5×20.5×1.6 см
Характеристики:
Страна
Узбекистан
Автор(ы)
Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф
Язык
Узбекский
Жанр
Правоведение/фикх
Обложка
Твердый переплет
Страниц
243
Дата первичного издания
2004
Вес
0.35 кг
Длина/Высота/Глубина
13.5×20.5×1.6 см
Описание товара
Аллоҳ таолога Ўзига хос ва мос ҳамду санолар бўлсин! Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва батамом саловоту дурудлар бўлсин! Ул зотнинг оли байтлари ва асҳобларига ҳам саловот ва дурудлар бўлсин! Аммо баъд: Азиз ўқувчиларимиз! Сиз муҳтарам ила ўзига хос ажойиб бир мавзуъда суҳбат бошламоқдамиз. Бу мавзуъ, айниқса, сиз билан биз истиқомат қиладиган минтақа фарзандлари учун ўзига хос хусусият касб этгандир.

Чунки, сиз билан биз фалакнинг гардиши иродамизга қарши айланиши туфайли дийнимиздан узоқлашишимиз жараёнида ушбу мавзуъдан ҳам бутунлай узоқлашиб кетганмиз. Кўпчилигимиз бу ҳақда умуман оддий тасаввурга ҳам эга эмасмиз. Баъзи бир маълумотга эга бўлганларимиз эса, айтарли қониқарли билим ҳосил қилмаганмиз. Ушбу мавзуъ тасаввуфдир.

Ҳозирда у ҳақда турли гап-сўзлар кўпайиб кетди. Уларнинг қай бири тўғри, қай бири нотўғри эканини ажратиб олишнинг ўзи ҳам қийин. Шунинг учун ҳаммамизни қониқтирадиган маълумотларга эҳтиёжимиз кучли. Аммо аввал ўзимиз ўрганмоқчи бўлган мавзуъ билан алоқамиз ҳақида керакли нарсаларни бироз эслаб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлар, деган умиддамиз. 
Похожие товары (8)
Товар добавлен в корзину
Итого:
Купить в один клик
Заполните данные для заказа
Запросить стоимость товара
Заполните данные для запроса цены
Запросить цену Запросить цену