Каталог товаров
Муминнинг нажоти
Hilol-Nashr
Артикул: 978-9943-4448-8-1
Характеристики:
Страна
Узбекистан
Автор(ы)
Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф
Язык
Узбекский
Жанр
Правоведение/фикх
Обложка
Мягкий переплет
Страниц
200
Вес
0.19 кг
Длина/Высота/Глубина
13×20×1 см
В наличииВ наличии
Условия доставки
       

Подробнее о доставке и оплате

Характеристики:
Страна
Узбекистан
Автор(ы)
Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф
Язык
Узбекский
Жанр
Правоведение/фикх
Обложка
Мягкий переплет
Страниц
200
Вес
0.19 кг
Длина/Высота/Глубина
13×20×1 см
Описание товара

Ислом динининг беш рукнидан учинчиси бўлмиш закот ибодати ҳақида керакли маълумотларни ўқиб-ўрганиш ва билиш, уларга амал қилиш ҳар бир мусулмон учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Шунинг учун закот ҳақидаги билимларни кенг тарқатишга ҳамиша эҳтиёж бўлган ва бу борада жуда кўп китоблар таълиф қилинган. «Ҳадис ва ҳаёт» туркум китобларининг саккизинчи жузи ҳам айнан шу рукнга бағишланган эди. Бугун эса муҳтарам ўқувчиларимизга закот ҳақида муфассал сўз юритилган ушбу китобни тақдим этаётганимиздан беҳад мамнунмиз ва улар ушбу китобдан ўзларини қизиқтираётган кўпгина саволларга жавоб топадилар, деган умиддамиз.

Ўқувчиларимиз бу китобдан закотнинг фарзлиги, унинг фазилати ҳақида, закоти бериладиган ва берилмайдиган моллар ҳақида, закотга ҳақдорлар ва закотнинг тўғри бўлиш шартлари хусусида батафсил маълумот оладилар. Шунингдек, мазкур «Мўминнинг нажоти» китобида кўпчиликни доимий равишда қизиқтириб келадиган масала – қайси хилдаги моллардан қай тарзда ва қанча закот чиқарилиши ҳақида ҳам сўз юритилади. Яна унда чорва ҳайвонларидан олинадиган закотлар ва мазҳабларнинг бу борадаги фикрлари ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилади.

Зироат маҳсулотларидан чиқариладиган, «ушр» деб юритиладиган закот ҳақида ҳам кенгроқ баён қилинди, чунки айнан закот ҳисобланган бу нарсада бир қадар хатога йўл қўйилаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Шунингдек, зироат маҳсулотларининг нисоби ва бу соҳага тегишли кўпгина масалалар ҳам батафсил ёритилди.

Ҳозирги кунимизда закот ҳақида сўз борганда асосан муомаладаги пуллардан закот чиқариш тушуниладиган бўлиб қолган. Қадимда эса тилла ва кумуш пуллардан закот чиқарилган. Масалани аниқ билиб олиш учун тилла ва кумуш пулнинг закотини ҳам, нақд пулнинг закотини ҳам, қоғоз пулдан қандай қилиб закот чиқарилишини ҳам, тижорат моллари закоти, тақинчоқлар, етимнинг моли ва асалнинг закотини ҳам чуқурроқ ўрганиш лозимки, китобда шу мавзуларга ҳам алоҳида ўрин ажратилди. Ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлардан, ерости ва сувости бойликларидан закот олиниши ёки олинмаслиги ҳақидаги масалалар ҳам имкон қадар кенгроқ ёритилди.

Ҳозирга келиб, замон ва ҳаёт тарзи тубдан ўзгарди, мусулмон уммати авваллари дуч келмаган жуда кўп масалалар, муаммолар юзага келиб қолди. Шаръий манбаларда зикр қилинган закоти чиқарилиши лозим бўлган моллардан қоидага биноан закот чиқарилаверади, аммо бугунги кунга келиб, шаръий манбаларда номи зикр қилинмаган, аммо ўзи даромад келтирадиган нарсалар пайдо бўлди. Уларнинг закоти бериладими ёки йўқми? Закотни вақтидан эрта бериш ва ўз юртидан бошқа томонга олиб бориш мумкинми? Ушбу китобда мазкур саволларнинг муфассал жавоби ҳам баён қилинади. Шунингдек, унда закот берувчининг ҳам, закот олувчининг ҳам одоблари алоҳида-алоҳида зикр этилган. Закот ва садақа олиши ҳалол бўлган ва ҳалол бўлмаган кишилар кимлар эканини, закот ҳақдорларга қандай тақсимланишини ҳам билиш лозим. Ана шунда кишиларга ўз ҳақларини ўз вақтида Аллоҳ таоло кўрсатганидек қилиб етказиб беришни йўлга қўйиш осонлашади.

Ҳозирги кунимизда кўплаб кишилар закотга оид турли масалалар бўйича тинмай саволлар бериб, тушунмаган нарсаларини сўраб турадилар. Чунки бу мавзуни ўрганиш етарлича йўлга қўйилмаган. Закот ҳақида она тилимизда алоҳида китоблар кам чиққан. Ушбу ва бошқа кўпгина омиллар ҳисобга олинадиган бўлса, иншааллоҳ, қўлингиздаги китобнинг бу борадаги кўпгина масалаларни тўғри тушуниб олишга ёрдам беради. Камтарона уринишимиз маҳсули бўлган мазкур китоб билан танишган мулкдорлар Аллоҳга молиявий ибодат қилиб, ўз вазифаларини адо этиб, савоб оладилар, муҳтожлар эса ўз ҳақларини олиб, баҳраманд бўладилар, деган умиддамиз. Қодир Аллоҳдан Ўзининг розилигини тилаб қилинган ушбу ожизона амални барча нуқсонларини афв этган ҳолда қабул қилишини, муҳтарам ўқувчиларимиздан эса саҳву хатоларимизни ислоҳ қалами ила тузатиб мутолаа қилишларини сўрайман.

Условия доставки
       

Подробнее о доставке и оплате

Похожие товары (8)
В наличииВ наличии
Условия доставки
       

Подробнее о доставке и оплате

Товар добавлен в корзину
Итого:
Купить в один клик
Заполните данные для заказа
Запросить стоимость товара
Заполните данные для запроса цены
Запросить цену Запросить цену